ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ

Authors

  • Ахмедова Юлдуз Қосимовна Навоий ДПИ география фани ўқитувчиси
  • Ибрагимов Хуршид Навоий ДПИ география фани ўқитувчиси
  • Рахмонова Санобар А.Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиётига ихтисослаштирилган мактаби ўқитувчиси

Keywords:

аниқлайдиган, бойитади, амалий, беради

Abstract

География таълим методикаси – география таълим жараѐнини тадқиқ қиладиган, унинг қонуниятларини аниқлайдиган фандир. География таълими методикаси – география ўқитишнинг мақсад – вазифаларини кўрсатиб беради, мактаб география курсларининг мазмуни ва унинг таълим – тарбиявий аҳамиятини аниқлайди, билимларнинг онгли ва мустаҳкам ўзлаштирилишини таъминлайдиган метод, усул ва йўлларини асослаб беради, бошқача айтганда, таълим – тарбия масалаларини ҳал этиш йўлларини кўрсатиб беради. География таълими методикаси география фанлари (умумий ер билими, картография, геология, иқлимшунослик, тупроқ географияси, ўсимликлар географияси, ҳайвонлар географияси, териклар табиий географияси, Ўзбекистон табиий географияси, Ўзбекистон ижтимоий – иқтисодий географияси ва чет мамлакатлари географияси) методологияси ва мазмуни билан бевосита боғлиқ у педагогика ва психологияси фанлари эришган ютуқларга таянади. География таълими методикаси педагогика фанлари қаторига киради. Бизда география таълими методикаси марксистик методологиянинг асосий қоидаларига суяниб аниқланган географик далиллар, тушунча ва қонуниятларга, дидактика усулларига таянган ҳолда ўз вазифаларини белгилайди, ўз метод ва усулларини яратади, ҳамда шулар ѐрдамида ҳаѐт тақозо қилган турли муаммоларни ҳал этади Ўқувчиларга таълим – тарбия бериш қонуниятларни тадқиқ қилар экан, методика фани география ўқитиш тажрибасини бойитади ва таълим – тарбия ишларининг сифатини яхшилашда география ўқитувчиларига бевосита амалий ѐрдам беради

Downloads

Published

2022-06-10

How to Cite

Ахмедова Юлдуз Қосимовна, Ибрагимов Хуршид, & Рахмонова Санобар. (2022). ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ. Conference Zone, 68–69. Retrieved from http://conferencezone.org/index.php/cz/article/view/629

Issue

Section

Articles