Тилга ихтисослаштирилган ОТМ талабаларининг назарий грамматик компетенциясини такомиллаштириш

Authors

  • Самиева Сайёра Неъматовна ЎзДЖТУ

Keywords:

когнитив, грамматик, жараёнини, рағбатлантирувчи

Abstract

Грамматик компетенция лингвистик компетенциянинг ажралмас қисми бўлиб, у ўз навбатида чет тил коммуникатив компетенцияси таркибига киради. Чет тил коммуникатив компетенциясининг субкомпетенцияларидан бири бўлган грамматик компетенция, бир томондан, грамматик ҳодисалар ва улар ифодалаган тушунчалар ўртасида ўрнатиладиган алоқа ва қонуниятларни, иккинчи томондан, она тили билан тил ўртасидаги ўзаро таъсир имкониятларини назарда тутади. Шу муносабат билан кўплаб тадқиқотчилар грамматик компетенцияни чет тили таълимида коммуникативкогнитив ёндашуви нуқтаи назаридан кўриб чиқадилар: коммуникатив –чет тилда нутқ фаолиятини эгаллашни тарғиб қилувчи ёндашув, когнитив ёндашув*концептуаллаштириш жараёнини рағбатлантирувчи ва бунинг натижасида ўқувчи онгида чет тил концептларининг ҳосил бўлиши. Грамматик компетенция махсус грамматик когнитив моделларни шакллантиришни назарда тутади, қайсики бу моделлар мияда семантик моделлардан ажралган ҳолда сақланади. Ушбу когнитив моделлар лингвистик мулоқот дараёнида чақирилади

Downloads

Published

2022-06-20

How to Cite

Самиева Сайёра Неъматовна. (2022). Тилга ихтисослаштирилган ОТМ талабаларининг назарий грамматик компетенциясини такомиллаштириш. Conference Zone, 166–169. Retrieved from http://conferencezone.org/index.php/cz/article/view/633

Issue

Section

Articles