СИСТЕМА ВА СТРУКТУРА

Authors

  • Алимова Шаҳноза Яхшибоевна Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ўқитувчиси

Keywords:

таъминловчи, тузилишини, таркиби, қисмлар

Abstract

Назарий тилшуносликнинг муҳим ва мураккаб муаммоларидан бири бўлган система ва структура муносабатида система бутунлик - бир бутун, яхлит объект сифатида қабул қилинади. Структура эса системанинг - бутунликнинг таркибий қисми бўлган, системани система қилувчи бир-бири билан зарурий боғланган элементлар, бўлакларнинг ўзаро боғланиш тартиби, чизмаси сифатида воқелашади. Бошқача айтганда, система (юнонча) элементлардан - қисмлардан, бўлаклардан иборат бутунлик бўлса, структура (юнонча) ўзаро боғлиқлик, ички алоқа-тузилиш, қурилиш демакдир. Структура системани - бир бутун объектни ташкил қилган элементлар, қисмлар орасидаги ички алоқа, муносабатлардир. Аниғи система - бутунлик, структура қисмлилик. Система - умумийлик, структура - хусусийлик. Система элементлар алоқасининг, боғлиқлигининг тугалланган нуқтаси, яхлитлиги. Структура ~ элементлар алоқасининг бошланғич нуқтаси, уларнинг дастлабки қатор ички боғланиши, муносабати. Система синтетик, структура аналитик тушунчалардир. Система элементлари орасидаги муносабатларнинг жами унинг - системанинг структурасини ҳосил қилади. Демак, система ва структура терминлари синоним тушунчалар бўлмай, ҳар бири ўзига хос хусусиятларига, жиҳатларига кўра ўзаро фарқланади, нисбий мустақил ҳисобланади. Система ва структура ўзаро диалектик боғлиқ бўлган фалсафий категориядир. Ситема ва структура муносабатида бир бутун объект ва шу объектнинг тузилишини таъминловчи, унинг таркиби бўлган элементлар, қисмлар аниқ, объектив намоён бўлади

Downloads

Published

2022-06-20

How to Cite

Алимова Шаҳноза Яхшибоевна. (2022). СИСТЕМА ВА СТРУКТУРА. Conference Zone, 126–128. Retrieved from http://conferencezone.org/index.php/cz/article/view/652

Issue

Section

Articles