БЎЛАЖАК ГЕОГРАФИЯ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИДА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Keywords:
режасига, чиқарилган, диафилмлар, диапозитивларAbstract
География таълими соҳасида ишлаб чиқарилган диафилмлар ва диапозитивлар кўпинча рангли қилиб чиқарилади, бу эса ўқувчиларни билим фаолиятини жадаллаштиради. Диафилмлардан фойдаланиб дарс ўтишда ўқитувчи қуйидаги талабларга жавоб бериш лозим: статистик проекция воситаларини дарс режасига киритиш; дарсни мақсадини ишлаб чиқиш; мавзу бўйича кадрларни танлаш. Танланган кадрлар (лавҳалар) ўқувчилар томонидан билимларини ўзлаштиришига ѐки уларни мустаҳкамлашга имкон яратиш лозим; ўқувчиларни фикрлаш фаолиятини фаоллаштириш учун намойиш қилинадиган лавҳага қуйидагича топшириқлар тузилади: саволларга жавоб беринг; чизмани тузинг; режа тузинг ва х.к.; намойиш этиладиган лавҳа мавзуни энг муҳим қирраларни очиб бермоғи лозим. Иккинчи даражали қисмларга камроқ эътибор берилиши зарур.